Нуъмон Бобоевич Эгам- бердиев билан "Атоқли олимлар ва ёшлар мулоқоти"
Бугун 2021йил 17 декабр куни "Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси ташаббуси билан ГМ факультети талабалари учун Атоқли олим,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор, Халқаро мухандислар Академияси, Халқаро табиий фанлар Академияларининг хақиқий аъзоси,Россия Федрацияси табиий фанлар Академияси аъзоси, икки соҳа Техника ва Биология фанлари доктори,профессор,АҚШнинг Соррос ва Кохран мукофотлари соҳиби Нуъмон Бобоевич Эгам- бердиев билан "Атоқли олимлар ва ёшлар мулоқоти" мавзуида маънавий-маъмурий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси доценти,юридик фанлар номзоди Х.Назаров олимни ибратли хаёти ва илмий ижод йўли билан таништирди.Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилади ва жавоблардан мамнун бўлдилар. Мулоқот мазмунли ва мароқли ўтди. Тадбирда ГМ факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Зафар Абдурашидов ва кафедра маънавий-маърифий ишларга масъул Зилола Масалиевалар иштирок этдилар.